Иқтисодиёт | 13:16 / 01.09.2025
2459
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Made in Uzbekistan савдо дўкони ташкил этилади

Мамлакат Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун провинциясида йирик савдо марказига эга бўлган Guangzhou Guangbai компанияси бош менежери Цай Чжинсу билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Учрашувда ушбу савдо тармоғи биносида Made in Uzbekistan савдо дўкони ва миллий маҳсулотлар шоу-румини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Guangzhou Guangbai компанияси бош менежери Цай Чжинсунинг айтишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар юқори сифати ва нарх жиҳатдан рақобатбардошлиги билан Гуанчжоу аҳолиси ҳамда экспортёрлар учун манфаатли бўлиши мумкин.

Музокаралар якунида Хитой томони билан биргаликда, мамлакатда ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва қадоқланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда миллий ҳунармандчилик товарлари савдосини йўлга қўйиш мақсадида хитойлик импортёрлар билан тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатишга келишиб олинди.   

Guangzhou Guangbai компанияси Хитойнинг жанубий провинцияларидаги энг йирик маҳсулот етказиб берувчиларидан бири бўлиб, бугунги кунда мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ савдо нуқталарига эга.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид