ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатини ҳар томонлама муҳокама қилди.
Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлашга ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Тошкент ҳамда "Бергхоф" жамғармаси ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро манфаатдорликни тасдиқлади.















