Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси машҳур брендлар номидан фойдаланаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди
Ижтимоий тармоқларда Korzinka ва Coca Cola номлари ниқоб қилиб олинган ёлғон акциялар пайдо бўлди. Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни бундай фишинг схемаларга алданмасликка ва номаълум ҳаволаларга кирмасликка чақирди.
Фото: Kun.uz
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда Korzinka супермаркетлари ва Coca Cola компанияси номидан уюштирилаётган ёлғон акциялар ҳақида хабар берди.
Қўмита хабарига кўра, Korzinka супермаркетлар тармоғи – “Anglesey Food” МЧЖ фаолият бошлаганига 29 йил тўлгани муносабати билан мижозларга совғалар тайёрлагани: “Cubes” музлаткичларини бор-йўғи 27 минг сўм эвазига харид қилиш мумкинлиги ҳақида фирибгарлар томонидан сохта рекламалар тарқатилмоқда.
Шунингдек, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” МЧЖ ХКга нисбат берилган сохта рекламада ҳам мини-музлаткич ва 24 дона ичимликни атиги 30 минг сўмга харид қилиш мумкинлиги ҳақида сўз боради.
Иштирокчилар совғаларни “қўлга киритиш” учун махсус ҳаволадан ёки қисқа сўровномадан ўтишлари тавсия қилинган.
“Рақобат қўмитаси томонидан Korzinka супермаркетлар тармоғи ҳамда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” МЧЖ ХКнинг расмий веб-сайтлари ўрганилганда мазкур акциялар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмагани ҳамда бу каби акциялар ўтказилмаётгани маълум бўлди”, – дейилади расмий хабарда.
Қўмита таҳлилларига кўра, ушбу акциялар иштирокчилари учун тақдим этилган “совғалар”ни олиш тартиби машҳур брендлар номидан амалга ошириладиган фишинг схемасига тўлиқ мос келади.
Шу сабабли Рақобат қўмитаси фирибгарлик схемаларига алданиб қолмаслик учун номаълум ҳаволаларга кирмаслик, шахсий маълумотларни нотаниш шахсларга бермаслик ҳамда ўтказилаётган акция ҳақидаги ахборотларнинг расмий манбалардан ҳақиқатга мослигини текширишга чақирган.
Маълумот учун, фишинг схема – интернетдаги алдов усули бўлиб, одамларнинг шахсий маълумотларини (масалан, логин, парол, банк картаси маълумотлари) қўлга киритиш учун ишлатилади.
Мавзуга оид
10:52 / 13.12.2025
48 жабрланувчига 12,5 млрд сўм зарар – “Bilol's motors” автосалони раҳбари 9 йилга қамалди
13:55 / 11.12.2025
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
19:31 / 10.12.2025
Рақобат қўмитаси сохта чегирмаларга қарши огоҳликка чақирди
12:53 / 08.12.2025