Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш тартиби белгиланди
Тартибга кўра, сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳукумат қарори билан «Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш» маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, у давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.
Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.
Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМ 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.
Мавзуга оид
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
17:06 / 17.12.2025
«Сув захирамиз ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 млрд куб метрга кам» – сув хўжалиги вазири
14:05 / 21.11.2025
Тошкент ҳавосидаги чангни камайтириш: ҳокимлик йўлларга сув сепиш бўйича махсус режим жорий этди
13:41 / 21.11.2025