Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида одам савдоси қурбони бўлган фуқаро С.Д. ватанга қайтарилди.
Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, С.Д. Қозоғистон ҳудудида оғир шароитда қолган ва одам савдосидан азият чеккани учун Ўзбекистонга қайтаришида ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон дипломатлари ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жабрланувчи нопок кимсалар қўлидан озод қилинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди.
С.Д. 30 июлдан 30 августгача ўтказилган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик тадбирлари доирасида Олмаота–Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026