Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги иккита фракция Урсула фон дер Ляйенга ишончсизлик билдиришга тайёрланмоқда
"Сўллар" ва "Европа ватанпарварлари" фракциялари Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан ишончсизлик вотуми бўйича таклифлар устида ишламоқда.
Таклифлар етарли миқдорда имзо йиғиши билан кўриб чиқиш учун юборилади, деб хабар берди Euronews.
"Сўллар" вакили Томас Шенноннинг таъкидлашича, фракция Урсула фон дер Ляйен олиб бораётган сиёсатга қўшилмаслиги боис ишончсизлик вотумини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Иккинчи томондан "Европа ватанпарварлари" гуруҳи ана шундай режа тайёрламоқда.
Франциянинг "Миллий бирлик", Венгриянинг "Фидес" ва Италиянинг "Лига" партияларидан иборат фракция иккинчи марта ишончсизлик вотумини ташкиллаштиришни режа қилмоқда.
Фракция матбуот котиби Алонсо де Мендоса ишончсизлик вотуми қачон киритилиши мумкинлиги борасида маълумот бермади. Лекин манбаларнинг сўзларига кўра, вотум лойиҳаси яқин кунларда тақдим этилади.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026