Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди.

У футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда «CAFA Nations Cup 2025» мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида келди.
ФИФА делегацияси Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов бошчилигида кутиб олинди.











