Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Европа билан дезинформацияга қарши биргаликда курашишни тўхтатяпти
АҚШ Давлат департаменти Европа давлатларига дезинформацияга қарши курашда ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисида билдиришнома юборди. Бунга Россия томонидан тарқатилган дезинформация ҳам киради.
Фото: Getty Images
АҚШ Давлат департаменти Европа давлатларига Россия, Хитой ва Эрон томонидан тарқалаётган дезинформацияни аниқлаш ва фош қилиш имконини берувчи ўзаро англашув меморандумларини тугатиш тўғрисида билдиришнома юборди, деб хабар берди The Financial Times (FT) европалик уч манбасига таяниб.
Меморандумлар собиқ президент Жо Байден маъмурияти даврида имзоланган ва Давлат департаменти агентлиги бўлган Глобал ҳамкорлик маркази (Global Engagement Center, GEC) бошчилигидаги ташаббуснинг бир қисми эди.
Марказни 2024 йил декабригача бошқарган Жеймс Рубин меморандумларнинг бекор қилинишини Россия ва Хитой билан ахборот урушида «бир томонлама қуролсизланиш акти» деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжатларни Европа ва Африканинг 22 давлати имзолаган.
Мавзуга оид
19:00
Трамп Сини «дўстим» деди, аммо Хитойдан «қуруқ қўл» билан қайтди
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026