Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қушбегидаги қувур ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи етиб борган.
Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот тақдим этилди.
Бугун, 11 сентябр куни соат 12:40 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасида жойлашган пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 12:46 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи етиб борган.