Жиззах, Ўзбекистон
ADM Global компаниялар гуруҳи ADM Jizzakh заводида Kia Sonet кроссоверини ишлаб чиқариш тарихидаги муҳим ютуқни эълон қилди. Корхона конвейеридан ушбу моделга мансуб йигирма мингинчи автомобил чиқарилиши, маҳаллий истеъмолчилар орасида барқарор талаб мавжудлигининг муҳим тасдиғи бўлди.

Sonet 2024 йил март ойидан бошлаб «Жиззах» ЭИЗдаги заводда тўлиқ технологик циклда ишлаб чиқарилаётган Kia бренди туркумидаги биринчи автомобилга айланди. Ушбу ютуқ компонентларни локализация қилиш стратегиясининг муваффақиятини ва истеъмолчиларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган юқори даражадаги ишончини кўрсатади.

«Ишлаб чиқарилган 20 000 дона автомобиллар сонига эришиш корхонамиз ривожланишидаги муҳим босқич ва танланган ишлаб чиқариш стратегиясининг тўғрилигини тасдиқлашдир. Бизнинг ихчам кроссоверимиз харидорлар орасида тобора оммалашиб бораётганидан фахрланамиз. Kia Sonet ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги халқ кроссоверига айланди», - деди Kia компаниясининг Ўзбекистондаги бренд директори Георгий Шония.
Автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш нафaқат сифатли транспорт воситаларини яратиш, балки минтақанинг автомобил саноатини ривожлантириш имконини беради. «Kia бош қароргоҳини, ишлаб чиқариш жараёнларини, ADM Global ва маҳаллий компонентлар ишлаб чиқарувчиларнинг мувофиқлаштирилган ва фаол ишини таъкидлаш керак. Компаниянинг стратегик қарашлари ва улкан режалари ишлаб чиқариш, логистика ва дистрибуциядаги кенг кўламли вазифаларни тезкор ҳал қилишни таъминлади», - деди ADM Jizzakh бош директори Данияр Давлетияров.

Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва Ўзбекистондаги нархлари билан






