Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда епархия билан ҳамкорликда рус тилини ўргатишга ихтисослашган синфхоналар ташкил этишга келишиб олишди.

Таъкидланишича, Санкт-Петербург ушбу синфхоналар учун ўқув материаллари тақдим этишга тайёр.

Бундан ташқари, қўшма маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, ёзги таълим лагерлари ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди. Бу лагерларда православ маданияти асослари ўргатилади.

Шунингдек, Александр Беглов бошчилигидаги делегация президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди. Мулоқот давомида Ўзбекистон – Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш, Санкт-Петербург шаҳри билан иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.