Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида ToshTech техника университети ташкил этилади.
Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади
2025-2026 ўқув йилидан давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.
2026-2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.
2027-2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.
2029-2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.






