Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ойда 60 мингдан зиёд ҳайдовчи жарима балларини олди
1 июндан бошлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга туширилгач, уч ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилар жарима балларини олган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар беришича, ўтган даврда:
- 5 баллгача жарима тўплаганлар — 4 нафар;
- 4 баллгача — 14 нафар;
- 3 баллгача — 129 нафар;
- 2 баллгача — 4976 нафар;
- 1 баллгача — 63 974 нафар ҳайдовчини ташкил этган.
9 миллион 325 мингдан ортиқ ҳайдовчи умуман жарима балли олмаган.
Уч ой ичида қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли даражада камайган. Хусусан, июн-августда 167 мингта қоидабузарлик аниқланган бўлиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга кам. Бу даврда ҳайдовчи айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2024 йилдаги 531 тадан жорий йилда 338 тагача — 36 фоизга қисқарди.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
09:00 / 14.06.2026