Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси ошпаз-роботни тақдим қилди
Robbyant R1 одамсимон роботи овқат тайёрлашдан тортиб музейда гид ёки дорихонада ёрдамчи бўлиб ишлашга қодир.
Robbyant R1 Фото: Ant Group
Хитойнинг Ant Group компанияси Берлинда бўлиб ўтган IFA 2025 кўргазмасида Robbyant R1 одамсимон роботини тақдим этди. Унинг вазифаси одамларга кундалик ишларда ёрдам бериш: овқат тайёрлашдан тортиб музейда гид ёки дорихонада ёрдамчи бўлиб ишлашгача.
Шундай қилиб, R1 ошхонада мураккаб ва одатий жараёнларни бажаришга қодир: масаллиқларни олиш, плита олдида ишлаш, овқат пишириш, таомларни дастурхонга тортиш. У бошидан охиригача нима қилиш кераклигини тушунади - куракча танлашдан тортиб дастурхонга тортишгача. Бу BaiLing сунъий интеллект тизими туфайли амалга оширилди.
Ишнинг аниқлиги фазовий идрок тизими билан таъминланади: R1 пичоқ, тахта ёки сабзавотларни фарқлайди ва иложи борича аниқ ҳаракат қилади. Компания вакилларининг сўзларига кўра, робот нафақат ресторанларда, балки соғлиқни сақлаш, туризм ва кексаларни парваришлашда ҳам қўлланилиши мумкин.
Ant Group компанияси Alibaba Group таркибига киради ва аллақачон европалик компаниялар билан ҳамкорлик қилишни кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
07:49 / 09.03.2026
Инфографика: Хитой электромобилларини энг кўп ким сотиб оляпти?
09:23 / 08.03.2026
CNN: АҚШ разведкаси Хитой Эронга ёрдам бермоқчи деб ҳисобламоқда
21:45 / 07.03.2026
Си Жинпинг ҳарбийларни коррупцияга ботган амалдорларни яширмасликка чақирди
08:45 / 06.03.2026