Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябр куни Наманганга жўнаб кетди.
Бу вилоят тадбиркорлик ва саноат ҳудуди. Сўнгги саккиз йилда Наманганга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат соҳалари ҳам ривожланиб, аҳоли бандлигини таъминламоқда.
Президент ташрифидан мақсад шундай намунали лойиҳалар билан танишиш ва янги марраларни белгилашдир. Сафар дастуридан қурилиш, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари, ижтимоий муассасалар ўрин олган.
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
18:28 / 29.06.2026
Профилактика инспектори, йўл-патрул, патрул-пост ва қўриқлаш хизмати ягона тизимга бирлаштирилади
17:23 / 29.06.2026
Президент Ёшлар куни муносабати билан ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади
19:59 / 26.06.2026