Жамият | 10:04 / 19.09.2025
2440
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Малайзия камбағалликка қарши курашда кучларни бирлаштиради

«Камбағалликдан фаровонлик сари» халқаро форуми доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев Малайзия бош вазири департаменти ҳузуридаги Лойиҳа ижросини мувофиқлаштириш офиси бош директори ўринбосари Шарифуддин бин Шаҳар Шаҳ билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Жамшид Абруев агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини қайд этди. Хусусан:

✅ ижтимоий хизматларни рақамлаштириш ва уларнинг манзиллилигини кучайтириш;
✅кам таъминланган оилаларни аниқлашда замонавий маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш (Малайзия тажрибаси – eKasih);
✅ ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;
✅ мутахассислар учун қўшма семинар ва ўқув-тренинглар ташкил этиш.

Учрашувда қўшма лойиҳалар ҳимояга муҳтож оилаларни ҳисобга олиш учун рақамли платформаларни ривожлантириш, кам таъминланган хўжаликларни аниқлашда очиқ ва аниқ мезонларни жорий этиш, манзилли ёрдам кўрсатишда илғор тажрибалар алмашиш, шунингдек мутахассислар учун қўшма семинар ва тренингларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид