Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Полша Россиянинг йирик ҳужумлари қаршисида ҳимоясиз
Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россиянинг йирик ҳужуми содир бўлса, Полша ўз аҳолисини тўлиқ ҳимоя қила олмайди. Уруш тажрибасига эга Украина Европага тайёргарлик кўришда ёрдам бериши мумкин, дейди Украина президенти.
Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Европа ҳозирда Россия билан урушга тайёр эмас. У бунга далил сифатида яқинда Россия дронларининг Полша ҳаво ҳудудига бостириб кирганини келтирди. “Агар катта ҳужум содир бўлса, улар (поляклар) ўз аҳолисини ҳимоя қила олмайди”, деди Зеленский Британиянинг Sky News телеканалига берган интервюсида.
Украина раҳбари Полшадаги ҳодисани Украина кучлари Россия томонидан учирилган 800 та ҳаво объектидан 700 дан ортиғини қайтарган Россиянинг сўнгги энг йирик ҳужуми билан қиёслади. Зеленскийнинг сўзларига кўра, аксинча, Полша ўз ҳаво бўшлиғига кирган 19 та дрондан фақат тўрттасини уриб туширишга муваффақ бўлган ва поляклар ҳаттоки қанотли ёки баллистик ракеталарни қайтаришга мажбур бўлмаган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, бу Варшавага юборилган хабар эмас: "Улар уруш ҳолатида эмас, шунинг учун бундай нарсаларга тайёр эмаслиги аниқ". Шу билан бирга, Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Украина ўзининг жанговар тажрибаси билан поляклар ва умуман европаликларга мудофаа технологияларини ривожлантириш ва аскарларни тайёрлашда ёрдам бера олади. Бироқ, бу ишланмаларни амалга ошириш учун Киевга пул керак, деди Украина президенти.
Мавзуга оид
15:39 / 12.01.2026
Полша Ўзбекистонда савдо нуқталари очишни режалаштирмоқда
10:18 / 12.01.2026
Зеленский Европани Киевга ҳаво мудофааси учун ракеталар беришга чақирди
16:48 / 11.01.2026
Трамп Украина учун 800 миллиард долларлик келишув тайёрламоқда
09:50 / 10.01.2026