Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ суди Трампнинг The New York Times'га қарши даъвосини вақтинчалик рад этди
Америка президенти газетадан «туҳмат» учун 15 миллиард доллар товон пули талаб қилди. Судя шикоятни жуда узун деб топди ва уни қисқартириш учун Трампга 28 кун берди.
19 сентябр, жума куни Флорида суди АҚШ президенти Доналд Трампнинг The New York Times газетасига қарши кўп миллиард долларлик даъвосини вақтинчалик рад этди. Судя Стивен Мерридей буни 85 саҳифалик шикоят жуда узун ва процессуал талабларга жавоб бермаслиги билан изоҳлади.
Мерридей даъво аризаси «аниқ, тўғридан тўғри ва чекланган» бўлиши кераклигини таъкидлади ва келажакдаги ҳужжатни 40 саҳифа билан чеклади. Унинг сўзларига кўра, «шикоят пиар учун мегафон, иштиёқли нутқлар учун трибуна ёки Ҳайд-паркдаги нотиқлар бурчагига тенг келадиган нарса эмас».
Шу ҳафта бошида Оқ уй раҳбари The New York Times ва унинг бир қанча журналистларига туҳмат юзасидан даъво аризаси берганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, нашр «қасддан ва ғаразли тарзда» уни 2024 йилги сайловлар олдидан обрўсизлантиришга уринган. Президент етказилган зарарни 15 миллиард долларга баҳолади.