Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишга хорижий сармояларни жалб қилиш, туризм соҳасида ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишидаги вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Фонд ижрочи директори Майванд Жабаркҳли Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди. У ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган Duty Free'да савдо расталарини ташкил қилиш таклифини билдирди. Шунингдек, ўзбекистонлик гилам тўқувчи ҳунарманд аёлларни тажриба алмашиш ва касбий таълим бериш учун БААга сафарини уюштириш таклиф этилди.
Учрашув якунида, билдирилган таклифларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида мулоқотни давом эттириш юзасидан аҳдлашилди.












