Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшанинг Беларус билан чегараси ёпилиши ЕИ ва Хитой савдосига таъсир қилади
«Запад-2025» ҳарбий машғулотларидан сўнг Полша Беларус билан чегарасини номаълум муддатга ёпиқлигича қолдирди. Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги темирйўл юкларининг 90 фоизи у орқали ўтган.
Полшанинг Беларус билан чегарасини ёпиб қўйиши Беларусда 12-16 сентябр кунлари бўлиб ўтган «Запад-2025» Россия-Беларус ҳарбий машғулотлари давомида вақтинчалик чора сифатида эълон қилинганди, энди эса унинг «номаълум муддатга» сақланиб қолгани Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги темирйўл транспортига таҳдид солади, дея хабар беради Politico. Нашрнинг қайд этишича, гап ҳар йили 25 миллиард евролик товарлар ташиш ҳақида кетмоқда.
Варшава ҳукумати Беларус билан чегарани ёпиш муддатини узайтириш қарорини «Полша фуқаролари хавфсизлиги бўйича ташвиш» билан изоҳлади. Шу билан бирга, у «тўлиқ хавфсиз ҳолатга келиши билан» чегарадаги ҳаракатланишни тиклашга ваъда бермоқда.
Politico таъкидлаганидек, Полша бу қадамни «Россия ўтган ҳафта ўз ҳаво ҳудудига учувчисиз учоқлар тўдасини жўнатганидан сўнг кучайган дипломатик кескинлик ва Украинадаги урушда Кремлга ёрдам бергани учун Хитойни жазолашни талаб қилаётган АҚШ президенти Доналд Трампнинг дипломатик босими кучаяётган бир пайтда» қилган. «Полша ҳукуматига кўра, «савдо мантиғи» ўрнини «уруш мантиғи» эгаллаган», дейилади мақолада.
Мавзуга оид
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026