Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария элчиси: Жиноий манбалардан олинган маблағларни Ўзбекистонга қайтаряпмиз
Швейцария элчиси Константин Оболенский "Дунё" учун интервюсида Наманганда бўлиб ўтган "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг аҳамияти тўғрисидаги фикрларини баён қилди.
Фото: "Дунё" АА
Унга кўра, эълон қилинган натижалар катта таассурот қолдирган. Қанча одам камбағалликдан қутулганлиги, янги иқтисодий ва ижтимоий кўмак кўрсатилаётгани, муносиб ҳаёт кечириш учун яратилаётган шароитлар ҳақидаги маълумотлар ҳам жуда муҳим.
"Бу жараёнда Швейцария ҳам фаол иштирок этмоқда. Биз жиноий манбалардан олинган маблағларни Ўзбекистонга қайтаряпмиз ва бу маблағлар камбағалликни қисқартиришга бевосита ҳисса қўшадиган ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга сарфланмоқда. Масалан, бугун Ўзбекистонда 45 дан ортиқ мактабни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича ҳужжат имзоланади. Бу санитария-гигиена шароитлари – ҳожатхоналар, ювиниш хоналарини яхшилаш, биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ. Буларнинг барчаси халқ манфаати, мамлакат келажаги учун қилинмоқда", деди элчи.
Маблағларни Ўзбекистон халқига қайтариш ва жамият манфаати йўлида фойдаланиш ҳақидаги қарор Швейцария ва Ўзбекистон ҳукуматларининг биргаликдаги иродаси натижасидир.
"Мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича эришилган натижалар ажойиб ва бу нафақат мен, балки барча форум иштирокчиларини қувонтирди. Биз Ўзбекистонда ҳар бир инсон ўз салоҳиятини – иқтисодий-ижтимоий имкониятларини рўёбга чиқариш ва муносиб ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлиши тарафдоримиз", дейди Константин Оболенский.
Мавзуга оид
15:19 / 01.12.2025
Швейцарияликлар умумий фуқаролик хизматига қарши овоз берди
08:47 / 17.11.2025
Axios: Швейцария божларни камайтириш учун Трампга совғалар юборган
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
21:18 / 12.11.2025