Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўзбекистонлик аёл пичоқланди
Уни ким пичоқлагани маълум эмас. Жиноят бўйича маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
21 сентябр куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида 36 ёшли ўзбекистонлик аёл пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Туркия матбуотида аёлнинг исми Зулайҳо экани ҳақида ёзилган, аммо аслида ҳақиқий исми бошқа бўлган. Маълум бўлишича, у бир неча йил аввал Туркияда бўлиш қоидаларини бузгани учун депортация қилинган ва мамлакатга кириши тақиқланган. Кейинчалик исм-фамилиясини ўзгартирган ҳолда Туркияга қайтган.
Уни ким пичоқлагани маълум эмас. Жиноят бўйича маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Таъкидланишича, жасадни Ўзбекистонга юбориш учун Бош консулхона томонидан марҳумнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026