Шунингдек, республика олий таълим ташкилотларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ҳамда тавсиянома асосида суҳбат орқали олий таълим муассасаларига қабул қилинган абитуриентлар учун 2025-2026 ўқув йилида тўлов-контракт миқдори белгиланган базавий тўлов-контрактга нисбатан 2 баробар этиб белгиланади.

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ 2025-2026 ўқув йили учун республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1320 та давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

2025 йил 29 сентябрдан 5 октябрга қадар (шу куни ҳам) муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар учун мазкур баён билан тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларига (талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича) абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 12 октябрга қадар тест синовлари ўтказилади.