Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка банки Ўзбекистон банк-молия секторини ривожлантирмоқчи
Ўзбекистон президенти BNY билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида BNY компанияси бош тижорат директори Катинка Валстром билан учрашув ўтказди.
BNY - активларни бошқариш, қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, давлат ва хусусий молиялаштириш каби кенг турдаги молиявий хизматларни тақдим этувчи Американинг етакчи банк-инвестиция гуруҳидир.
Банкнинг Ўзбекистон йирик корхоналарининг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон банк-молия секторини ривожлантириш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
11:32 / 18.07.2026
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026