Иқтисодиёт | 09:08 / 23.09.2025
1214
1 дақиқада ўқилади

АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини ривожлантиради

Jefferies компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг IPO'сини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ню-Йорк шаҳридаги ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Jefferies компанияси раҳбари Брайан Фридман билан учрашди.

Jefferies АҚШнинг етакчи мустақил инвестиция компанияларидан бири ҳисобланиб, унинг активлари қарийб 65 миллиард долларни ташкил этади.

Мазкур компания Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини ривожлантириш ва унинг активларини IPO орқали реализация қилиш учун стратегик инвесторларни жалб этишда иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид