Иқтисодиёт | 18:08 / 24.09.2025
7389
1 дақиқада ўқилади

«Олтин нархи ошиши билан доллар курси пасайиши ўртасида боғлиқлик йўқ» - Марказий банк

Марказий банк департаменти раҳбари Санжар Валиев олтин нархининг ошиши ҳамда сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши ўртасидаги боғлиқликни рад этди. Унинг таъкидлашича, олтин-валюта захиралари хорижий валютада шакллантирилади ва статистикада АҚШ доллари орқали акс эттирилади, сўм бу жараёнда иштирок этмайди.

Фото: REUTERS

Марказий банк олтин нархининг ошиши ўзбек сўмининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши билан боғлиқлигини рад этди. Бу ҳақда 19 сентябр куни бўлиб ўтган медиа-мулоқотда регуляторнинг Халқаро резервларни бошқариш департаменти раҳбари Санжар Валиев маълум қилди, дея хабар берди Spot.

«Олтин-валюта захиралари хорижий валютада шакллантирилгани сабабли [олтин нархининг ошиши ва доллар курси ўртасида] корреляция мавжуд эмас. Сўмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Эълон қилинадиган статистикада захиралар ҳажми АҚШ долларида акс эттирилади. Бу ерда сўмнинг иштироки йўқ», деган Валиев.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон 8,4 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу қиймат жиҳатдан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 68,5 фоизга кўп.

Аввалроқ, АҚШ долларининг сўмга нисбатан Марказий банк белгилаган қиймати 24 ойлик минимумни қайд этгани ва 12 200 сўмдан пастга тушгани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид