Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тўй маросимлари ва оилавий тадбирларни ўтказиш қатъий назоратга олинади
Тўй ва дафн маросимлари 2019 йилда Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан тасдиқланган низом асосида ўтказилиши шарт бўлади. Низом билан тўй маросимларидаги “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “тоғора юбориш”, дафн ва мотам маросимларига оид “етти”, “пайшанбалик”, “йил оши” каби урф-одатларни ўтказиш тақиқланганди.
Ўзбекистонда тўй маросимлари ва оилавий тадбирларни ўтказиш қатъий назоратга олинади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентябрдаги қарори билан “Оқилона истеъмол” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Унда дастур доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маросим ва бошқа шу каби тадбирлар белгиланган тартиб асосида қатъий назоратга олиниши белгиланган.
Дастурга кўра тўйлар, оилавий тантана ва маросимлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенат кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган низом асосида ўтказилиши шарт. Ушбу низомда оилавий тадбирларда 200 нафаргача, шу муносабат билан бериладиган ош маросимида эса 250 нафаргача иштирокчи қатнашиши мумкинлиги кўрсатилган. Қўшалоқ тўй ва ҳашарларда 250 нафаргача, унга боғлиқ ош маросимида эса 300 нафаргача меҳмон бўлиши мумкин.
Шунингдек, миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган қўшимча расм-русум ва шоуларни ўтказишга рухсат этилмайди. Хусусан, тўй маросимларидаги “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” каби урф-одатлар, дафн ва мотам маросимларига оид “етти”, “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “ҳайит”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби тадбирлар тақиқланади.
Қўмита фуқароларни исрофгарчиликка қарши курашишда фаол иштирок этишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2026-2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026