Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистон ва бошқа давлатларга бензин экспортини амалга оширмаяпти
Қозоғистон ҳукумати мамлакатдан нефт маҳсулотлари экспортини июн ойида бутунлай тақиқлаган. Энергетика вазирлиги бу ҳақда айрим ОАВлар Қозоғистон АИ-92 экспортини амалга ошираётгани ҳақидаги хабарларидан кейин маълум қилди. Бензин экспортига чеклов Ўзбекистонга ҳам тааллуқли.
Фото: Виталий Тимкив
Қозоғистон Ўзбекистон ёки бошқа давлатларга бензин экспортини тўхтатди. Бу ҳақда “Казинформ” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳукумат томонидан нефт маҳсулотлари экспортига тўлиқ тақиқ жорий этилган ва ноқонуний экспорт ҳамда контрабанданинг олдини олиш режаси амалга оширила бошланган.
Қозоғистон энергетика вазирлигига кўра, айрим ОАВда тарқалган маълумотларда жорий йил баҳорида қабул қилинган вақтинчалик чора ҳақида сўз боради. Апрел-май ойларида мамлакатдаги ёқилғи захиралари ҳисобга олиниб, фақат АИ-92 маркали бензиннинг ортиқча қисми экспорт қилинган. Бундай амалиёт халқаро тажрибада одатий бўлиб, омборларни оптималлаштириш ва бюджетга қўшимча солиқ тушумларини таъминлаш имконини беради.
Аммо июн ойидан бошлаб нефтни қайта ишлаш заводларидаги режали таъмирлаш ишлари ва стратегик захира шакллантириш мақсадида экспорт бутунлай тўхтатилган.
Вазирликка кўра, давлат томонидан тартибга солишнинг бекор қилиниши ва экспорт тақиқи ички бозорни барқарорлаштирди. Натижада ёз бошига келиб АИ-92 бензини захиралари 70 фоизга, дизел ёқилғиси эса 78 фоизга ошди.
Ҳозирда Қозоғистон нефт маҳсулотлари бозори барқарор, ички эҳтиёж тўлиқ таъминланган.
Мавзуга оид
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
18:06 / 16.12.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича шартнома имзолади
11:25 / 16.12.2025
Қозоғистон уруш сабаб қочган россиялик ўсмирни депортация қилмоқда
23:01 / 15.12.2025