Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини сотмоқчи бўлганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилояти Кармана тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Унда, фуқаролар Р.Э. ва И.К. “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони сотилиши ҳақида интернет тармоқларида эълонлар бериб, ер майдони ўзига тегишли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тайёрлаб, фуқаро Ў.Р.нинг ишончига кириб, унинг номига 6,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига фуқаро И.К. 325 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
20:50 / 06.01.2026