Форумнинг якуний қисмида Марказий банк раиси Т. Ишметов, ТДИУ ректори Т. Тешабоев, шунингдек, банк-молия ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу форум доирасида ANORBANK ва Farengeyt Press нашриёти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қўшма лойиҳа Usborne нашриётининг, «Бошланғич дарслар" туркумига кирувчи «Пул: бошланғич сабоқлар» китобини ўзбек тилига таржима қилишдан иборат бўлди. Ушбу нашр ёшларга пул ва молия ҳақидаги асосий билимларни содда ва тушунарли тилда ўзлаштиришга ёрдам беради.
Молиявий саводхонлик мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун асос ҳисобланади. Шу боис ANORBANK маърифат ва таълим ташаббусларига сармоя киритишни давом эттирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида











