Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина бўйлаб қарийб 600 дрон ва 40 дан ортиқ ракета учирди
Киевда тўрт киши ҳалок бўлган.
Kateryna Klochko / AP / Scanpix / LETA
2025 йил 28 сентябрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига энг йирик зарбалардан бирини амалга оширди.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия жами 593 та дрон, «Бандерол» типидаги иккита реактив дрон, Х-101 русумли 38 та қанотли ракетаси, «Калибр» русумли саккизта қанотли ракетаси ҳамда «Кинжал» русумли иккита аэробаллистик ракетасини учирган.
Украина қуролли кучлари жами 15 та локацияда бешта ракета ва 31 та дроннинг тўғридан тўғри зарбалари, шунингдек, 25 та локацияда уриб туширилган ракеталар ва дронларнинг парчалари қулаши қайд этилганини маълум қилган.
Энг асосий зарбалар Киев шаҳри ва Киев областига тўғри келди. Киевнинг Соломенский районидаги беш қаватли турар жой биноси қисман вайрон бўлган, 12 ёшли қизча вайроналар остида қолиб кетган. Кардиология институтига зарба берилиши оқибатида икки киши – ҳамшира ва бир бемор ҳалок бўлган. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, шаҳарда жами тўрт киши ҳалок бўлган, яна 14 киши яраланган.
Киев областида ҳужум туфайли Бучанский, Фастовский, Белотсерковский, Обуховский ва Бориспол районларида шикастланишлар қайд этилган. Петропавловская Боршчаговка қишлоғида олтита кўп қаватли ва ўнта хусусий уй шикастланган, деди област ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашник. 30 киши жароҳатланган, улардан 4 нафари касалхонага ётқизилган.
Запорижжяда ракеталардан бири тўққиз қаватли уй яқинига келиб урилган, натижада уйда ва унга туташ ҳудудда кучли ёнғин бошланган. Ҳодиса оқибатида камида 30 киши, жумладан, уч нафар бола жабрланган. Шунингдек, Россия зарбалари туфайли Черниҳив, Днипропетровск, Миколайив, Суми ва Одесса областларида ёнғинлар содир бўлган.
Украина ИИВ раҳбари Игор Клименко маълумотларига кўра, Россия ҳужуми натижасида мамлакат бўйлаб юздан ортиқ фуқаролик объектларига зарар етган.
Украина президенти Володимир Зеленский «бу қабиҳ ҳужум аслида БМТ Бош Ассамблеяси ҳафтасининг якуни сифатида содир бўлганини ва Россия ўзининг ҳақиқий позициясини айнан шундай эълон қилаётгани»ни айтди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси энергия ресурсларини сотишдан етарли маблағ олаётганда ва унинг яширин флоти фаолият юритаётганда, урушни давом эттириш Кремл учун фойдалидир. «Биз Россияни пул ишлаш имкониятларидан маҳрум қилиш ва дипломатияга мажбурлаш учун жавоб зарбаларини беришда давом этамиз», – деди Зеленский.
Запорижжя маъмурияти / Anadolu / Getty Images
Reuters / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / Reuters / Scanpix / LETA
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Россия мудофаа вазирлиги зарба ҳарбий-саноат комплекси объектларига, шунингдек, ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига берилганини маълум қилди. Идоранинг таъкидлашича, зарба мақсадларига эришилган ва «барча белгиланган объектлар аниқ нишонга олинган».
Қўлланган ҳаво ҳужуми воситалари сони бўйича Россия армиясининг энг йирик бир марталик оммавий зарбаси ҳали ҳам 7 сентябр куни амалга оширилган ҳужум бўлиб қолмоқда. Ўшанда 810 та дрон ва 13 та ракета учирилганди. Ўша кунги зарбалар оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар яраланганди.
Мавзуга оид
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
21:45 / 04.12.2025