Учрашувда Полшада вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ноқонуний меҳнатни олдини олиш, Ўзбекистондаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, миграция соҳасидаги қонунчиликни мувофиқлаштириш ва уч томонлама шартномалар амалиётини жорий этишга эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ўзаро тажриба алмашиш ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.






