Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Саудия валиаҳдига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ишонч ёрлиқларини топширди.
Фото: "Дунё" АА
Саудия Арабистони валиаҳди подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номидан 37 та хорижий давлатнинг 2023-2024 йилларга тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ар-Риёз шаҳридаги Ал-Ямама саройида бўлиб ўтган маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқотда Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ўзбекистон президентига мамлакат подшоҳи ҳамда ўзининг тилаклари ва саломларини йўллади.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 февралда ўрнатилган.
Нодир Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида Ар-Риёд шаҳрига келган эди. Шунингдек, у 2024 йил ноябр ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган. 2025 йил апрел ойида эса у бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг биринчи элчиси сифатида Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди. Шунингдек, у 2 июн куни Иорданиядаги элчи сифатида ушбу мамлакат подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини тақдим қилди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026