Полша вакилига Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат мигрантлари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг қонуний меҳнат фаолияти учун шароит яратишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Витолд Станислав Овчарчик мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамиятини юқори баҳолаш баробарида, Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишга қизиқиш билдирди.
Томонлар пилот лойиҳа сифатида 232 нафар мутахассис ва ишчиларни Полшага ишга жалб қилишга келишиб олди.







