Фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали нақд шаклда пенсия тўлаш бошланди.

Пенсия жамғармаси хабарига кўра, октябр ойидан бошлаб ҳудудларда пенсияларни нақд шаклда тўлашда фуқаролар биометрик идентификация (Face-ID) қилиняпти ва уларнинг имзоси электрон шаклда олиняпти.

“Эндиликда тўлов жараёнида бўлиши мумкин бўлган Халқ банки томонидан ҳисоботларда "тўланди" деб ҳисобот берилиб, амалда фуқарога тўланмаслик ёки бошқа шахсларга тўлаб юбориш ҳолатлари олди олинади”, – дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов ҳукуматда пенсия ёшини ошириш режаси борлигини тасдиқлаганди.