Ўзбекистонда ҳар 100 минг одамдан 8 таси ўз жонига қасд қилмоқда. Глобал вазият билан таққослаганда республикада суицид кўрсаткичи пастдек туюлади, лекин бу ўртачадан юқори. Устига-устак халқаро ташкилотлар Марказий Осиё аҳолисининг руҳий саломатлиги йилдан-йилга ёмонлашаётгани ҳақида ҳисоботлар эълон қилган.
2022 йилга келиб Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 2008 йилгидан 2-3 бараварга ошгани маълум қилинган. Хўш, бунга нималар сабаб бўлмоқда? Зўравонликка ўлим билан жавоб қайтариш - нормалми?
Kun.uz студиясида йиғилганлар айни мавзуда суҳбатлашади.










