Жамият | 09:24 / 07.10.2025
3336
1 дақиқада ўқилади

Экология вазирлиги хазонларни ёқиб юбормаслик тўғрисида огоҳлантирди

Экология вазирлиги хазон, шох-шабба, ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбормаслик тўғрисида огоҳлантирмоқда.

Фото: Экология вазирлиги

Бу ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига асосан фуқароларга 1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача, мансабдор шахсларга 2 млн 60 минг сўм 4 миллион 120 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чора­си қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга 2 миллион 60 минг сўм — 2 млн 884 минг сўм, мансабдор шахсларга 4 млн 120 минг сўм — 6 млн 180 минг сўм миқдорда жарима солинади.

Ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага ис гази, углерод оксиди каби зарарли моддалар ажралиб чиқади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид