Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Туркия тажрибаси бўйича касбий малакани баҳолаш маркази ташкил этилади
Мамлакат элчихонаси кўмагида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муродов бошчилигидаги делегациянинг Туркияга ишчи сафари амалга оширилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари сафар давомида Туркия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Фарук Ўзчелик билан учрашди.
Унда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, Европа андозаларига мос келадиган малака стандартларини ишлаб чиқиш, Туркия тажрибаси асосида Ўзбекистонда касбий малакаларни баҳолаш марказини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Туркия Касбий малакаларни баҳолаш агентлиги директори Ашкин Тўрен билан кечган мулоқот чоғида Европа стандартларига мувофиқ миллий малака тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Туркия тажрибасини ўрганиш, агентлик ҳузуридаги тест ва сертификатлаштириш марказларининг роли, аккредитация ва мониторинг механизмларини ўрганиш, касбий малака соҳасида қўшма лойиҳалар учун йўналишларни аниқлаш хусусида фикр алмашилди.
Томонлар келгусида мазкур агентлик билан ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026