Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда маошини ололмаган 19 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонида ишлаётган фуқароларнинг ойлик маоши билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал қилинди.
Дипломатик миссиядан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 2 октябр куни 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонинг Рабиғ саноат шаҳарчаси қурилиш жараёнида иштирок этаётган турк компанияси ойлик маошларини тўламаётгани важи билан мурожаат қилган.
Бош консулхона ходимлари мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Саудиянинг Рабиғ шаҳрида бўлди.
Сафар давомида фуқаролар билан мазкур ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилди. Шундан сўнг, иш берувчи корхона раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди.
Натижада Туркия компанияси раҳбарлари билан ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ барча молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларни компания ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ушбу ҳолат тўлиқ Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026