Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон раислигида ўтган саммит ишида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, беларуслик Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, РФ президенти Владимир Путин, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедов, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳамда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, Ҳамдўстлик доирасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари нутқининг аввалида глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган жараёнлар ҳамда халқаро институтларнинг роли заифлашиб бораётганига қарамасдан, МДҲ ўзининг барқарорлиги, самарадорлиги ва зарурлигини намойиш этишда давом этаётганини таъкидлади.

Ўн йиллар давомида йўлга қўйилган механизмлар ва алоқалар туфайли иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар масалаларнинг барча йўналишларида яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.

Биз МДҲ доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, табиий шерикларимиз бўлган мамлакатлар билан амалий ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишдан манфаатдормиз, – деди Ўзбекистон президенти.

Сўнг мамлакатимиз етакчиси Ҳамдўстлик доирасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг кескинлашиши, протекционизмнинг кучайиши ва барқарор ривожланиш йўлида янги хавф-хатарлар юзага келаётганини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий шерикликни кенгайтириш ташкилотнинг сўзсиз устувор йўналиши экани кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистоннинг МДҲдаги шериклари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 11 фоизга ошгани ва бу кўрсаткич жорий йилда ҳам ўсишда давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Бундай кўрсаткичлар тармоқлараро кооперация чуқурлашаётгани ва ўзаро инвестициялар оқими кўпайиб бораётгани туфайлидир.

Мавжуд имкониятларни янада тўлиқ ишга солиш, ҳамкорликнинг бугунги суръатини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон президенти биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қуйидаги устувор йўналишларга қаратишни таклиф этди.

Биринчидан,