Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР ҳукумати: Ғазога янги ёрдам тақдим этилади, ЦАҲАЛ учун эмбарго қайта кўриб чиқилади
Германия Ғазо секторини қайта тиклаш учун 100 миллион евродан ортиқ ёрдам ажратмоқчи, дея маълум қилди вазир. Шу билан бирга, Берлин Исроилга қурол экспортига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқади, деди Германия вице-канцлери.
Германия Ғазо секторини реконструкция қилиш учун 100 миллион евродан ортиқ ёрдам ажратишга тайёрланмоқда, дея маълум қилди Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Рим Алабали-Радован 12 октябр, якшанба куни Германиянинг ARD телеканалида.
Унинг аниқлик киритишича, аниқ сумма ҳали аниқланмаган, аммо «уч рақамли миллионларда» бўлади. 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС ҳужумидан кейин музлатиб қўйилган Ғазога ёрдамнинг бир қисми аллақачон тикланди ва энди яна мавжуд, дея қўшимча қилди Алабали-Радован.
Шу куни кечқурун Германия вице-канцлери ва молия вазири Ларс Клингбайл ARD телеканалига берган интервюсида ҳукумат Исроилга қисман қурол эмбаргосини қайта кўриб чиқишини эълон қилди. «Вазиятни қайта кўриб чиқамиз», деб жавоб берди вазир телебошловчининг саволига.
Август ойида канцлер Фридрих Мерц ҳукумати Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларда қўлланиши мумкин бўлган қуролларни Исроилга экспорт қилишни тўхтатган эди. 13 октябр куни Мисрда Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши бу қарорнинг бекор қилинишига таъсир этиши мумкин.
Мавзуга оид
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
19:37 / 06.05.2026
Трампнинг сиёсати, Ғазо ва миграция. Пулицер мукофоти совриндорлари эълон қилинди
09:38 / 30.04.2026