Rolls-Royce'дан Spirit of Innovation 2021 йил ноябр ойида соатига 555,9 километр (345,5 миля) тезликка эришиб, дунёдаги энг тез электр самолёт сифатида тарихга кирди. 750 киловатт қувватга эга учта YASA 750R двигатели уни технологик шедеврга айлантирди.
Pipistrel Velis Electro расмий сертификат олган дунёдаги биринчи электр самолётдир. Словенияда ишлаб чиқарилган бу икки ўриндиқли ўқув самолёти 57,6 киловатт қувватга эга Е-811 электр мотори билан жиҳозланган ва соатига тахминан 160 километр тезликка эга.

Eviation Alice — Исроилда ишлаб чиқарилган биринчи тўлиқ электр йўловчи самолёти. Иккита magni650 электродвигателига эга бўлган у 2022 йил 27 сентябрда ўзининг биринчи парвозини амалга ошириб, минтақавий электр парвозларини амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини исботлади. Самолёт тўққиз нафар йўловчини қабул қилишга мўлжалланган ва соатига 400 километр тезликда 240–400 километр масофани босиб ўтади.

X-57 Maxwell NASA'нинг биринчи тўлиқ электр экспериментал самолёти бўлиб, тақсимланган электр ҳаракат технологиясини намойиш қилиш учун мўлжалланган. Дастур 2024 йилнинг март ойида якунига етган бўлса-да, лойиҳа муҳим маррага эришди: 14 та аккумуляторли электр мотор ва перванеллар нол чиқиндилар билан самарадорликни 500 фоизга ошириб кўрсатди. Бу самолёт электр самолётларининг кейинги авлоди учун қимматли ноу-хауни қолдирди.

Heart Aerospace компаниясининг Швецияда ишлаб чиқарилган ES-30 самолёти минтақавий ҳаво қатновида инқилоб қилди. Унинг гибрид-электр тизими электр режимида 200 километргача (124 миля) ва гибрид режимда 400 километргача (250 миля) масофани таъминлайди. У 30 йўловчини сиғдира олади.

Йирик авиакомпаниялар, жумладан United Airlines ва Air Canada, аллақачон 250 дан ортиқ бундай самолётларга буюртма берган. Сертификатлаш ўн йилликнинг охиригача кутилмоқда — бу минтақавий авиация қиёфасини тубдан ўзгартириши мумкин.












