Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади
"Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
а) президентнинг “Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон давлат спорт академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилган;
марказ спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси этиб белгиланган;
б) президентнинг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2027 йилдан Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил қилиш белгиланган;
в) президентнинг “2024-2026 йилларда Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Олимпия шаҳарчаси ҳудудида марказ учун зарур бино барпо этилаётгани маълум қилинди.
Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг бошқарув, тиббиёт, етакчи тиббиёт ва илмий ходим, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларининг намунавий штатлар жадвали тасдиқланади.
Белгиланишича:
- марказ фаолияти 2026 йилдан бошланади;
- марказ спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади;
- марказнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади;
- марказнинг илмий даражага эга бўлган ходимларининг меҳнати Вазирлар Маҳкамасининг “Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ рағбатлантирилади (устама ҳақ тўланади);
- марказ фаолиятини молиялаштириш, жумладан унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда марказни зарур тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026