Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сув соҳаси рақамлаштирилади
“Сув соҳасини рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 республикада фойдаланилаётган сув ресурслари ҳисобининг тўлиқ юритилишини йўлга қўйиш, 400 дан ортиқ маълумотларни рақамлаштириш;
🔹 600 мингдан ортиқ сув истеъмолчилари, 4,3 миллион гектар суғориладиган ер майдонлари ҳамда суғориш учун фойдаланилган сув ресурслари тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда шакллантириш;
🔹 сув ҳисоби юритилиши жараёнида инсон омилини камайтириш, сувдан фойдаланувчилар ва иқтисодиёт тармоқларида сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратиш;
🔹 сув соҳасини барқарор ривожлантириш, инновацион ва илғор технологияларни кенг жорий этиш.
Сув хўжалиги соҳасида рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигининг тузилмасида Марказий диспетчерлик ва сув баланси хизмати негизида давлат муассасаси шаклида Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг маркази ташкил этилади.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
15:50 / 07.07.2026
Ўзбекистонда миллий навигация тизими яратилади
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
17:51 / 22.06.2026