Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент IT-паркда сунъий интеллектни жорий этиш жараёнлари билан танишди
Шавкат Мирзиёев IT-паркка ташриф буюриб, сунъий интеллект технологияларини вазирлик ва идоралари фаолиятига ҳамда бошқа соҳаларга кенг татбиқ этишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект ечимларини жорий этиш, самарадор тажрибаларни кенг қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сунъий интеллектни тез ва барқарор ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий тажрибаларни доимий таҳлил қилиш, соҳада фаолият юритаётган ёшларимиз, халқаро экспертлар ва хусусий сектор билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу йўналиш ривожининг энг муҳим омили малакали кадрлар тайёрлаш эканлиги қайд этилди.
“Университет – саноат – халқаро ҳамкорлик” сунъий интеллект кластери лойиҳаси тақдимот қилинди. Бу ташаббус доирасида ўқувчиларда сунъий интеллект саводхонлигини ошириш, педагог кадрларнинг малакасини юксалтириш, соҳавий дарсликларни ишлаб чиқиш ва саноат учун замонавий мутахассислар тайёрлаш ишлари белгиланган.

Шунингдек, тақдим этилган “AI Maktab” платформаси эса ёшларни рақамли кўникмалар ҳамда замонавий касбларга ўргатишга қаратилган. Платформа орқали иштирокчилар виртуал ёрдамчи, рақамли маркетолог, AI-контент яратувчи, бизнес-аналитик каби ўнлаб йўналишларда масофавий таълим олади.
Президент ушбу тажрибани кенгайтириш, муҳим соҳалар ривожига ёшларнинг илмий салоҳиятини жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, сунъий интеллект бўйича илмий-ўқув лабораторияларини ташкил этишдан кутилаётган натижаларга эътибор қаратилди. Тижорат банкларида бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Яқин истиқболда бундай илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни олий таълим муассасаларида кенг йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари сунъий интеллект йўналишида фаолият юритаётган ёшларнинг “PromptLab”, “Detecting-AI.com” ва “KotibAI” каби инновацион лойиҳалари билан ҳам танишди. Бугунги кунда ушбу маҳаллий ишланмалар молия муассасалари, қурилиш соҳаси ҳамда ижодий жамоалар фаолиятида қўлланилаётгани қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев тақдим этилган чора-тадбир ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлади. Сунъий интеллектни жорий этиш жараёнларини янада жадаллаштириш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берди.
Мавзуга оид
07:28 / 04.12.2025
Маск: сунъий интеллект одамларни иқтисодий меҳнат заруратидан озод қилади
15:49 / 03.12.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
10:41 / 01.12.2025