Технологиялар шиддат билан ўзгараётган ҳозирги даврда инновациялар энди алоҳида маҳсулотлар билан чекланиб қолмай, мураккаб экотизимларнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Бу экотизимларда технологиялар фойдаланувчилар, турли ҳаётий сценарийлар ва жамият билан узвий боғланади. Айни шу контекстда 2025 йил 19 октябр куни Хитойнинг Уху шаҳрида AiMOGA 2025 Global Business Conference бўлиб ўтди — бу тадбир Chery 2025 Халқаро фойдаланувчилар саммитининг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Chery Group таркибида инкубация қилинган AiMOGA Robotics компанияси ўзининг янги глобал бренд стратегиясини тақдим этиб, “Automotive + Robot” — яъни автомобил технологиялари ва робототехника уйғунлигининг янги босқичини бошлаб берди ва бу нафақат интеллектуал инновациялар намойиши, балки Chery’нинг глобал мобил келажак ҳақидаги узоқни кўра оладиган стратегик қарашларини ҳам ифода этди.
Автомобил ишлаб чиқаришдан — янги ўсиш манбаларига
Замонавий саноат тармоқлари барқарор ривожланиш ва синергия йўлини изламоқда, Chery эса бу чақириққа жавобан ҳамкорликка асосланган инновацион экотизим яратиш орқали жавоб бермоқда. AiMOGA Robotics компаниясининг янги стратегияси тақдимоти ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди.
AiMOGA Robotics бош директори Чжан Гуйбин компаниянинг ривожланиш режасини тақдим этди. Ушбу режа ақлли автомобиллар ва робот технологияларининг чуқур интеграциясига асосланади. Яқин йилларда AiMOGA таълим, маркетинг, саноат ва маиший хизматлар каби турли соҳалар учун мўлжалланган гуманоид ва тўрт оёқли роботлар сериясини бозорга чиқаришни режалаштирган.
2030 йилга бориб компания 90 мингдан ортиқ тўрт оёқли ва 40 минг гуманоид роботни ишлаб чиқаришни мақсад қилган бўлиб, шу орқали робототехника соҳасида дунё етакчилари қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлашни кўзламоқда. Бу амбицияли мақсадлар AiMOGA’нинг ўз кучига бўлган ишончини ва Chery’нинг робототехникани глобал ўсишнинг янги ҳаракатлантирувчи кучига айлантиришдаги қатъий иродасини акс эттиради.

Технологик синергия: муҳандисликдан сунъий интеллектгача
Тадбирнинг техник қисми Chery Group’нинг муҳандислик маҳоратини яққол намоён қилди.
AiMOGA Robotics компаниясининг бош ижрочи директор ўринбосари Ся Пен маълум қилдики, уч йиллик интенсив тадқиқотлардан сўнг компания L2 (ҳамкорлик) даражасидан L3 (ёрдам) даражасига ўтишга муваффақ бўлган — бу эса сунъий интеллектнинг янада юқори босқичига олиб чиқиш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.














