Маълумотларга кўра, экспорт ҳажми 26,7 млрд доллар (+33,3 фоиз), импорт эса 33,1 млрд доллар (+15,6 фоиз)ни ташкил қилди. Шу тариқа, ташқи савдода Ўзбекистоннинг улуши сезиларли даражада ўсмоқда.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари сони 206 тага етди. Энг катта улуш Хитой (19,1 фоиз), Россия (15,7 фоиз), Қозоғистон (5,8 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Экспертлар таъкидлашича, ташқи савдо ўсиши мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.