Суҳбатда сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик ҳамда Афғонистон бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, томонлар икки томонлама алоқаларнинг ўсиб бораётган динамикасини қайд этди ва ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирди. 

Учрашувда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан Афғонистонда барқарорликка кўмаклашиш бўйича амалий йўналишлар кўриб чиқилди.

Мулоқот конструктив руҳда ўтди ва Ўзбекистон–Буюк Британия ўртасидаги амалий муносабатларни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.