Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари Белгия пойтахтида Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади. Кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Белгия қироли Филипп ҳамда Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтларининг вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.