Замонавий ва шинам Исломобод – Покистон пойтахти ва Осиёнинг энг яшил шаҳарларидан бири. Кенг хиёбонлар, маҳобатли Файсал масжиди, боғлар ва Марғалла тепаликлари хотиржамлик муҳитини яратади.

Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта: сешанба ва шанба кунлари (маҳаллий вақт кўрсатилган) амалга оширилади. Чипталар нархи бир томонга 2 197 000 сўмдан, икки томонга эса 4 530 000 сўмдан бошланади.

Сешанба кунлари:
• Тошкентдан жўнаб кетиш 05:10, Исломободга етиб бориш 07:10;

• Исломободдан жўнаб кетиш соат 08:10, Тошкентга етиб келиш соат 10:10.

Шанба кунлари:

• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 09:00, Исломободга етиб бориш соат 11:00;

• Исломободдан жўнаб кетиш соат 12:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:05.

Лаҳорни “Покистоннинг қалби” деб аташади. Бу жуда бой мерос, таъсирчан архитектура ва ўзига хос шарқона жозибага эга шаҳардир. Бадшоҳий масжиди, Шалимар боғлари, ранг-баранг бозорлар ва кўча таомларининг хушбўй ҳидлари уни мамлакатнинг ҳақиқий руҳини ҳис қилишни истаганлар учун идеал йўналишга айлантиради.

Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта: чоршанба ва жума кунлари (маҳаллий вақт кўрсатилган) амалга оширилади. Бир томонга авиачипталар нархи 2 164 000 сўмдан, икки томонга эса 4 465 000 сўмдан бошланади.

Чоршанба кунлари:

• Тошкентдан жўнаб кетиш 08:20, Лаҳорга етиб бориш 10:40;

• Лаҳордан жўнаб кетиш 11:40, Тошкентга етиб келиш 14:05.

Жума кунлари:

• Тошкентдан жўнаб кетиш 05:10, Лаҳорга етиб бориш 07:30;

• Лаҳордан жўнаб кетиш соат 08:30, Тошкентга етиб келиш соат 10:55.

Ёрқин ранглар, қадимий анъаналар ва бетакрор муҳит мамлакати бўлган меҳмондўст Покистонни ўзингиз учун кашф этинг. Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways